Ўз хоҳишингизга кўра вертолётга буюртма бериш учун қўлингизга Iphone олинг ва AVIAV СБ (Cofrance SARL)дан қулай ва замонавий иловасини очинг. Фойдаланувчи учун маъқул келадиган интерфейсли сервис учар орзуни рўёбга чиқариш имконини беради. Эҳтимол, сиз анчадан бери режалаштириб юргансиз:

  • сизга қадрдон бўлган ёки ҳар қайси бошқа шаҳарни осмондан тамоша қилишни,
  • қушлар учадиган баландликдан ажойиб жойлар ва теварак-атрофни кўриб, янги таассуротларга эга бўлишни;
  • аэропортдан трансфер вақтида қимматли вақтингизни йўқотмасдан хеликоптер бортида бизнес учрашув ўтказишни,
  • ёки шунчаки чиройли селфи олишни режалаштириб юргансиз —

булар ҳаммаси мавжуд, агар сиз АВИА Чартер орқали вертолётга буюртма бериш хизматидан фойдалансангиз.

 

АВИА Чартер иловасидан фойдаланиш афзалликлари

  • Тезкорлик ва қулайлик.
  • Robinson, Sikorsky, Eurocopter, Bell, Ми 8, Agusta ва бошқалар каби энг машҳур жаҳон ишлаб чиқарувчиларидан энг сара вертолётларнинг кенг базаси.
  • Маслаҳатчининг ёрдамисиз, мустақил, белгиланган параметрлардан келиб чиқиб, учар машинани танлаб олиш имкони. Моделни бортдаги йўловчилар сони, парвоз қилиш масофаси ва баландлиги, ҳудуд тавсифлари, учиш зонасидаги об-ҳаво шароитлари бўйича белгилаш мумкин.
  • Бизнинг базамиздан барча вертолётларнинг ишончлилиги ва ажойиб техник тавсифлари. Барча хеликоптерлар мажбурий даврий кўрикдан ва зарур бўлганда таъмирдан ўтадилар.
  • Чақмоқ тезлигида буюртма — баъзан ҳаво кемасини сиз иловадан фойдаланган пайтдан уч соат ичида ҳам етказиб бериш имкони мавжуд. АВИА Чартерда керакли вертолёт моделига босишингиз биланоқ, сиз кўрсатган қулай вақтда менежер тафсилотларни аниқлаш учун қайта қўнғироқ қилади ва буюртмани тасдиқлайди.
  • Офисдан, уйдан, отелдан — суткасига 24 соат, дам олиш кунларсиз, дунёнинг исталган нуқтасидан вертолёт ижараси хизмати.

До вертолета рукой подать

  • Яхши билмайдиган фойдаланувчилар учун ҳам тушунарли ва кўргазмали илова. Менюдаги барча виртуал тугмалар махсус символлар билан такрорланади. Айнан шу боис ҳаттоки бола ҳам ўйинчоқли эмас, балки ҳақиқий ва хавфсиз вертолётга буюртма беришнинг уддасидан чиқади.
  • Учиш режалаштирилаётган зонада об-ҳаво шароитлари тўғрисида ахборот. У парвозни прогнозлаш ва жала, иссиқ қуёш, кучли шамол каби пайдо бўладиган вазиятларга тайёр бўлиш имконини беради. Бу учишдан қўрқадиган кишилар учун ниҳоятда муҳим. Ҳаммамиз биламизки, вертолётлар метеошароитларга жуда боғлиқ.

 

АВИА Чартер иловасида вертолёт ижарасибосқичма-босқич йўриқнома

Ҳозирги кунда замонавий авиация таклиф қилаётган имтиёзлар ва барча хизматлар тўпламидан фойдаланиш учун қуйидагиларни бажариш зарур:

  1. AVIAV СБ (Cofrance SARL) европа брокеридан АВИА Чартер махсус иловани AppStoreдан юклаб олиш.
  2. Менюда сизга ахборот олиш ва киритиш учун қулай бўлган сизга ёқиб қолган тилни танлаш.
  3. Сизни қизиқтирган вертолёт ижараси саналарини кўрсатиш.
  4. Хоҳлаётган ижара муддати ва ҳаво сайёҳати жойини, шу жумладан учиш ва қўниш жойларини киритиш.
  5. Кўтариш кучи, бортдаги йўловчилар сони, сайёҳат давомийлиги каби белгиланган парамерлар бўйича сизни қизиқтирган хеликоптерни танлаш учун маълумотлар киритиш.
  6. Экскурсия, трансфер, бортдаги ишбилармонлик музокаралар, тантанали маросим, суратга тушиш каби вертолёт ижараси мақсадини кўрсатиш.
  7. Боғланиш маълумотларингизни қолдириш ва AVIAV СБ малакали менежеридан қайта қўнғироқни кутиш. Мутахассис юқори даражали ишбилармонлик этикасига эга, буюртма параметрларини аниқлаштиради, уни тулиқ махфий қолдиради ва танланган муддатларда хеликоптер ижарага олинганлигини тасдиқлайди.
  8. Белгиланган кун ва соатда учиб кетиш учун майдонга етиб келиш.

 

Энг замонавийлар учун

 

AVIAV СБ (Cofrance SARL) компанияси

  • ўз нуфузини қадрлайди,
  • ҳар доим келишув шартларини бажаради,
  • фақат энг замонавий технологияларни ишлатади,
  • фақат синалган хизмат етказиб берувчилари билан ҳамкорлик қилади,
  • бутун дунё бўйлаб ишончли алоқаларга эга,
  • бутун сайёрамиз бўйича энг олис ва етиб бориш қийин бўлган аэропортлар ёки ҳаво майдонларида ҳам хеликоптернинг учиши ва қўнишини ташкил этиши мумкин. Масалан, шамол ва кўриш ёмонлиги каби об-ҳаво шароитлари сабабли кўпинча хусусий самолётлар кўниш имкони бўлмаган Куршевел 1850да.

AVIAV СБдан АВИА Чартер қулай мобил иловаси қимматбаҳо телефонлардан ва авиация соҳасида энг яхши хизматлардан фойдаланишни одат қилган бизнинг сара мижозларимиз учун махсус ишлаб чиқилган ва яратилган эди.

 

AVIAV СБ (Cofrance SARL) билан бирга ўз мобил телефонингизда вертолётни ижарага олинг!