avia.app

Kompaniya samolyotlari

Professionallarga ishoning

Aviav TM ko'p yillar davomida professional aviatsiya assotsiatsiyalarining a'zosi bo'lib kelgan, masalan:

АВИА Чартер иловаси билан ишлаш афзалликлари 

Ўз самолётга эга бўлишдан нима яхшироқ бўлиши мумкин? Балки, у сизнинг чўнтагингизда бўлиб қолганида!

AVIAV TM (Cofrance SARL) муваффақиятли европа брокеридан янги илова билан бундай мўъжизалар ҳам бўлиши мумкин. AppStore дўкони орқали АВИА Чартер дастурини юклаб олсангиз ва ундан фойдаланишни бошласангиз бўлгани. Джетга буюртма бериш, шахсий эҳтиёжларга қараб самолёт моделини танлаш, режалаштирилган маршутдаги об-ҳаво ҳақида билиш — булар ҳаммаси Cofrance SARLдан янги “ақлли” технологик иловаси билан мумкин.

 Жамоамизнинг унумли ишлаши ва замонавий ишланмалар туфайли бизнинг мижозларимиз:

Дунёнинг исталган нуқтасига самолётга буюртма беришлари мумкин.

Ҳеч қимнинг ёрдамисиз ва ортиқча қўнироқларсиз мустақил равишда сўровнома юборишлари мумкин.

Парвоз масофаси, бортдаги йўловчилар сони ва ҳаво кемаси тоифасидан келиб чиқиб, қўшимча ахборот изламасдан керакли параметрлар бўйича бизнес-джетни танлашлари мумкин.

Хизматлар бозорида ўзини кўрсата олган Bombardier, Embraer, Sukhoi Superjet, Fokker, Cessna, Dassault Aviation, Gulfstream, Beechcraft каби энг замонавий самолётлар моделларини танлаб олишлари мумкин.

Барча ҳаво кемаларининг техник ҳолати соз экнлигига ишонч ҳосил қилишлари ва малакали борт жамоасининг ёрдамига дадил умид қилишлари мумкин. AVIAV TM (Cofrance SARL) фақат синалган авиация хизматлари етказиб берувчилари билан ишлайди.
Аэропортдан ва аэропортгача, ҳаттоки ҳаво таксигача трансфер; самолёт бортида кейтеринг — ресторандан севимли ичимликлар ва таомларга буюртма бериш; сафар муддатига шинам уй-жойни ижарага олиш; булутлар устидан сайр қилиш вақтида гид, таржимон хизматлари каби қўшимча зарурий хизматларга буюртма беришлари мумкин.
Режалаштирилган ҳаво сайёҳати вақтида об-ҳавони кузатиб боришлари мумкин — “ақлли” илова энг мақбул маршрутни тузиш имконини беради, парвоз вақтида эҳтимолдаги турбулентлик зоналари ва атмосферадаги метеорологик ўзгаришлар ҳақида олдиндан хабардор қилади. АВИА Чартер энг журъатсиз кишиларга ҳам парвоз қилиш имконини беради, чунки мижоз реал вақт режимида борт ортидаги вазиятни — ҳарорат ва об-ҳавони кузатиб бориши мумкин. Бундан ташқари, хусусий самолётда учувчилар ҳар доим мулоқот қилишга очиқ ва ўз ишлари тафсилотлари ҳақида — айни вақтда нима бўлаётганлиги ва қанча вақтдан сўнг қўнишлари ҳақида гапириб беришлари мумкин. Жамоат авиакомпаниялари рейсларида хавфсизлик нуқтаи назаридан учувчилар бутун парвоз вақтида йўловчилардан ёпиқ қоладилар. AVIAV TM (Cofrance SARL) ўз мижозларининг мулоқот қилиш эркинликлари ва хавфсизлиги кафолатларини маъқуллаб туради.

AVIA Charter dasturining xususiyatlari

АВИА Чартер мобил иловаси самолётни ўз чўнтакдан амалда “олиш” имконини беради. Буни ўз Iphone каби осон бажариш мумкин. Сервисда

  • Менюнинг Буюртма бериш — махсус бандини танлаш,
  • жўнаб кетиш жойи ва етиб бориш аэропортини кўрсатиш,
  • ҳаво кемасини тақдим қилишнинг исталаётган санаси ва вақтини белгилаш етарли.

Агар сизга зарур бўлган самолётнинг муайян моделини билсангиз, унда уни рўйхатдан танласангиз бўлгани. Агар у ёки бу ҳолатда сайёҳат қилиш учун ҳаммасидан яхшироқ мос келадиган ҳаво кемасини билмасангиз, унда уни параметрлар бўйича танлашингиз ёки батафсил маслаҳат бера оладиган AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясининг менежеридан қайта қўнғироққа буюртма беришингиз мумкин.

Сиздан хусусий джетга буюртма амалга оширилганидан сўнг режалаштирилган учиб кетиш вақтидан 15 дақиқа олдин VIP-терминалига етиб келиш, қийинчилик туғдирмайдиган назорат тартиботидан ўтиш ва самолёт бортида шинамлик билан жойлашиш талаб қилинади холос.

AVIAV TM (Cofrance SARL) замон билан ҳамнафас ва ўз мижозларига ҳар доим қўл остида бўлган фақат сифатли ва қулай сервисни таклиф қилади. Бугунги кунда ишбилармонлик авиацияси жадал фурсатларда ривожланмоқда ва фақат энг замонавий технологиялар ва муваффақиятли брокерларни ёрдамга олади. АВИА Чартер орқали учишга буюртма беришни бир неча босишлар билан амалга ошириш мумкин. Сўровни расмийлаштиришда бутун дунё бўйича ҳаво кемаларининг кенгайтирилган рўйхатини кўз олдида кўриш мумкин, демак — фақат белгиланган мезонлардан келиб чиқиб, мутлақо мустақил танловни бажариш мумкин.

АВИА Чартер — қуллай, осон, ишончли, замонавий!

06000, 29 Rue de France, Nice, France

AVIA APP